АФРИКА-ОСИЁ ҒЎЗАСИ, ўт ғўза (Gossypium herbaceum L.) — маданий ғўза тури. Биринчи марта К. Линней таърифлаб берган (1753). Қадимдан ва ўрта асрларда А.-о. ғ. Ғарбий Африканинг Атлантика океани соҳилларидан Хитойнинг шим. вилоятларигача тарқалган. Ўзбекистонда 19-а. охиригача асосан А.о. ғ. популяциялари экилган. A.-o. F. ўртача бута, туклар билан қопланган (гоҳо туксиз бўлади). Ўсув шохлари узун; ҳосил шохлари 4—5 бўғимли. Барглари ўртача катталикда, оч яшилдан қизғишгача, 3—7 бўлакли. Гуллари ўртача катталикда, гулбарглари сариқ. Кўсаклари 3—4 чаноқди. Толаси калта, дағал, оқ ёки қўнғир, толасининг уз. 15 мм дан 25 мм гача. Ўсиш шароити турлича бўлиши туфайли А.о. ғ. кенг полиморфизмга эга. А.-о. ғ. нинг барча формалари Ф. М. Мауер системаси бўйича тўртта эволюцион гуруҳга бўлинади: қад. ёввойи хиллар; кўп йиллик рудерал ва маданий хиллар; жуда маданийлашган, нисбатан тезпишар тропик хиллар; тезпишар, ҳосил шохли субтропик хиллар.
А.-о. ғ. пахтасининг тола узунлиги ва технологик кўрсаткичлари бўйича ўрта толали ғўзалар толасидан паст туради. Улардан қуйи номерли иплар йигирилади, оғир, шу жумладан иссиқ газламалар и. ч. да фойдаланилади (қ. Ғўза).
Ад.: Мауер Ф. М., Ғўза, 1-т., Т., 1957; Тер-Аванесян Д. В., Хлопчатник, Л., 1973.