АФРИКАНЕРЛАР (бурлар; голландча — «деҳқон» сўзидан) — ЖАРда яшовчи халқ. 18-а. да кўчиб келган голланд, француз ва немис мустамлакачиларининг авлодлари, қисман маҳаллий аҳоли б-н аралашиб кетганлар. Африканерларнинг умумий сони 3 млн. дан ошиқ киши (1992). Герман тиллари гуруҳидаги африкаанс тилида сўзлашади. Диндорлари христианпротестантлар. Африканерлар деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланадилар. Африканерлар маданият ва турмушларида Европа нормаларига риоя қиладилар.