АФАРУН

АФАРУН — илк ўрта асрларда Суғд подшолигининг Панч (Панжикент) вилоят ҳокимлигига қарашли маъмурий ҳудудлардан бирининг ҳокими. Мовароуннаҳрда араб футуҳотлари даврида Панч ҳокими Деваштичга яқиндан ёрдам бериб турган нуфузли шахс.