АУТОГЕМОТЕРАПИЯ

АУТОГЕМОТЕРАПИЯ — беморнинг венасидан олинган қонни мускул орасига ёки тери остига юбориб, орга-низмнинг муҳофаза қувватини ошириш ва алмашинув жараёнларини яхшилаш; айрим касалликларни даволаш усули; йирингли яллиғланиш (фурункулёз ва ҳ. к.) касалликларида қўлланилади.