АУРИПИГМЕНТ

АУРИПИГМЕНТ (лот. aurum — олтин ва pigmentum — бўёқ) — минерал. Мишьяк сульфиди — As2Sr Таркибида 61% As ва 39% S бор. Қаттиқлиги 1,5—2. С. oғ. 3,4—3,5. Ранги олтинсимон-сариқ, тўқсариқ, баъзан қўнғир. Ёғсимон, ялтироқ, юмшоқ. Аурипигмент эпитермал конлар учун хос бўлиб, реальгар AsS, антимонит Sb2S3, олтин ва б. минераллар билан ҳамда қайноқ минерал булоқлар чўкиндиларида учрайди. Бундан ташқари, Аурипигмент вулкан оғизларида, чўкинди темир конларида ҳам бўлади. Шоҳ арағи (ўткир кислоталар аралашмаси) ва ишқорда эрийди. Қиздирилса ранги қизаради. Электр ўтказмайди, диамагнит. Аурипигмент асосан уч оксидли мишьяк As2O3 и. ч. учун ёки сариқ бўёқ олишда ва кўнчилик саноатида териларни ошлашда ишлатилади.