АТОМ СОАТИ

АТОМ СОАТИ (квант соати) — вақтни ўлчашда ишлатиладиган қурилма. Атом соати еда вақтни ўлчаш учун ўзгармас даврий жараён сифатида атомларнинг хусусий теб-ранишларидан фойдаланилади. Атом соатида «маятник» вазифасини атомлар бажаради. Атомлар бир энергия сатҳидан иккинчи энергия сатҳига ўтганда уларнинг нурланиш частотаси Атом соати юришини ростлаб туради. Атом соати вақтни астрономик усуллардагидан ҳам аниқроқ ўлчашга имкон беради (хатолик 10~» — 10~13). Ҳозир қўлланилаётган атом эталонларида цезийнинг атом дасталаридан фойдаланилмоқда.