АТОМ ВА МОЛЕКУЛАЛАР ДИФРАКЦИЯСИ — кристаллардан турли азимутал бурчакларда максимум, минимумлар ҳосил қилиб, атом ва молекулаларнинг сочилиши. Атом ва молекулалар дифракцияси ва м. д. уларнинг тўлқин хусусиятига эга эканлигини намоён қйладиган ҳодиса. ДеБройль тенгламасига асосан v тезлик билан ҳаракатланаётган атом ва молекулаларнинг тўлқин узунлиги тенг, бунда: т — атом ёки молекула массаси, h — Планк доимийси, Е — энергияси. Енгил атом ва молекулалар (Н,, Н2, Ne, СО2) нинг иссиқлик ҳаракати тезлиги (Максвелл тақсимоти)га мос келадиган де-Бройль тўлкин узунлиги кристалл панжарадаги атомлар орасидаги масофага тахм. тенг, шунинг учун кристаллнинг сирти дифракция панжараси бўла олади. Дифракция ҳодисасининг оддий назариясига асосан узунлиги X га тенг тўлқинлар кристаллдан сочилиб, в бурчак йўналишида максимал интенсивликка эга бўлиши учун rik қ 2rfsin9 шарт бажарилиши керак. Бу ерда п — дифракция максимуми тартиби, d — кристалл даври, 8 — тушаётган нур (атомлар) билан атом текислиги орасидаги бурчак.