АТОМ БОМБАСИ

АТОМ БОМБАСИ, ядро бомбаси — ядро заряди ўрнатилган авиация бомбаси. Ядро ички энергияси кучига асосланади. Атом бомбаси портлаганда катта миқдорда ядро энергияси ажралиб чиқади. Биринчи марта 2-жаҳон уруши охирида собиқ Иттифоқ ва АҚШда тайёрланган. 1945 й. июнда америкаликлар ҳар қайсисининг тротил эквиваленти 20 минг т дан бўлган 2 та Атом бомбасини Япониянинг Хиросима (1945 й. 6 авг.) ва Нагасаки (1945 й. 9 авг.) ш. ларига ташлаган. Натижада бу шаҳарлар вайрон бўлган ва Хиросимада 140 минг киши, Нагасакида 75 минг киши ҳалок бўлган. Кейинчалик бомбаларнинг портлаш оқибатлари яна бир неча юз минг кишиларнинг ёстиғини қуритган, минглаб кишилар ногирон бўлиб қолган. Ҳозир тротил эквиваленти млн. т гача борадиган Атом бомбаси мавжуд.