АТМОСФЕРА ТЎЛҚИНЛАРИ

АТМОСФЕРА ТЎЛҚИНЛАРИ — зичлиги ва ҳаракат тезлиги ҳар хил бўлган икки ҳаво қатлами чегарасида ҳосил бўлувчи ва ривожланувчи тўлқинлар. Ҳаракатдаги ҳаво массаларининг тезликлари фарқи қанча катта, зичликлари фарқи қанча кичик бўлса, Атмосфера тўлқинлари шунча катта бўлади. Хиллари:

1) Гельмгольц тўлқинлари — зичлиги ва ҳаракат тезлиги ўзаро фарқ қиладиган икки ҳаво қатла-ми чегарасида ҳосил бўладиган қисқа тўлқинлар;

2) Ернинг айланишида ҳосил бўладиган оғиш кучи таъсир қилувчи циклонли (фронтал) тўлқинлар; 3) босим ва ҳаракат майдонларининг йирик масштабли ўзгаришлари натижасида келиб чиқувчи тўлқинлар (Россби тўлқинлари), шунингдек тропопауза, сейсмик тўлқинлар, атмосферанинг кўтарилиш ва пасайиш тўлқинлари.