АТМОСФЕРА ДИСПЕРСИЯСИ — ёриткич (юлдузлар) тасвирининг спектрларга ажралиши. Юлдуздан келаётган турли тўлқин узунлигидаги нурлар Ер атмос-ферасидан ўтиши жараёнида турлича бурчак остида синиб тасвирда рангларга ажралади ва шу сабабли ёритқичнинг тасвири бир оз чўзиқроқ бўлиб чиқади. Ёритқичнинг зенит масофаси ортиши билан тасвир чўзиқлиги ҳам ортади, бинафша нурлар қизил нурларга Караганда кўпроқ синганидан улар ҳосил қилган тасвир зенит томонга сурилган бўлади. Натижада ёритқич тасвири спектрларга ажралади. Атмосфера дисперсияси туфайли, мас, Атмосфера дисперсияси синфга тегишли юлдуз билан К синфга тегишли юлдуз вазиятлари фарқи 45° зенит масофада 0,1 — 0,2 орасида бўлади. Координатларни катта аниқликда ўлчашда Атмосфера дисперсиясини ҳисобга олиш ёки унинг таъсирини камайтириш керак.