АТКА — темурийлар даврида амирзодаларга илм-фан, ҳарбий санъат, одобахлоқнинг нозиқ жиҳатларидан тарбия берувчи мансабдор шахс. Туркистондаги хонликлар даврида (16 — 19-а. лар) тарбиячи, оталиқ истилоҳи билан ифодаланган.