АТИРҚОВУН (Melo dudaim) — қовун (Melo) туркумига, қовоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Бўйи 30 — 80 см. Барги тўгарак ёки тухумсимон. Гули бир ёки икки жинсли. Меваси думалоқ, диаметри 5,5 — 6 см. Хушбўйлиги билан бошқа қовунлардан ажралиб туради. Атирқовун экилишига қараб июль — сент. ойларида гуллайди. Ер юзида кенг тарқалган. Уни Ўрта Осиё, Закавказье, Эрон, Афғонистон, Кичик Осиё, Ўрта денгиз бўйи, Америка ва б. ерларда уч-ратиш мумкин. А. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида, айниқса, Сур-хондарё ва Хоразм вилоятида манзарали ўсимлик сифатида экилади.