АТЕРОМА

АТЕРОМА (юн. athera — бўтқа) — юмшоқ, эластик, юзаси силлиқ терига ёпишган оғриқсиз тузилма, хавфсиз ўсма; ёғ бези чиқиш йўлининг бекилиб қолишидан пайдо бўлади. Бошнинг сочли қисми, юз, ташқи жинсий аъзоларда кузатилади, кўпинча якка ҳолда, баъзан кўп бўлади. Жарроҳлик йўли билан даволанади.