АТЕЛЬЕ

АТЕЛЬЕ (франц. atelier — рассом устахонаси) — аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи устахона, корхона: а) кийимкечак тикувчи усталар, чеварлар корхонаси. Мас, модалар Ательеи — якка тартибда кийим тикиладиган цех, ишхона; б) радио, телевизор, соат ва б. буюмлар тузатиладиган устахона; в) су-раткашлик, ҳайкалтарошлик ишхоналари, киностудия павильони.