АТЕЛЕКТАЗ

АТЕЛЕКТАЗ (юн. ateles — етилмаган, нотўлиқ ва ektasis — чўзилиш) — ўпка пуфакчалари (альвеолалари), сегментлар ва б. нинг ҳавосизланиши ёки деярли ҳаво қолмаслиги натижасида буришиши (пучқайиши). Ателектаз бронхлар тешигининг хар хил нарсалар (некроз натижасида кўчиб тушган эпителийлар ва ҳ. к.) билан тиқилиб қолиши ёки бронхларнинг ташқи томондан сиқилиши (плеврада транссудат ёки экссудат йиғилганда, ўсмаларда) оқибатида рўй беради. Булардан ташқари, туғма Ателектаз ҳам бўлади — нафас олмаслик натижасида чақалоқ ўпкасининг ёзилмай қолган қисми. Давоси: касалликнинг асосий сабаби бартараф килина-ди; бола туғилаётгандаасфиксиянинг олдини олиш чораси кўрилади; бронхга кириб қолган ёт жисмлар олиб ташланади; ўсма, бронхоаденит ва б. касалликлар даволанади.