АТЕКАТЛАР, антомедузалар (Athecata) — денгиз гидрополиплари туркуми. Колония бўлиб яшайди. Колонияси бутага ўхшаш, сув тубини, чиғаноқлар, сув ўтлари ва сув остидаги бошқа нарсаларни қоплаб олади. Атекатлар колониясидаги айрим индивидларнинг ҳимоя ғилофи — гидротекаси бўлмайди. Атекатлар жуда майда (1 мм гача), айрим вакиллари (Tubularia уруғи) бир неча см дан 70 см гача, баъзан 2,3 м гача (Branchiocerianthus imperator) бўлади. Медузалари жуда майда (соябонининг диаметри 5 мм дан 3 см гача). Полип даврида куртакланиб кўпаяди. Медузалари айрим жинсли, жинсий ҳужай-ралари оғиз пайпаслагичлари эктодермасидан ҳосил бўлади. 200 га яқин тури маълум, очиқ денгизларда учрайди.