АСҚАРОВА

АСҚАРОВА Салима (1922.29.5 – Тошкент — 1997.16.4) — микробиолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), биол. фанлари д-ри (1971), проф. (1973). Толали ўсимликлар тажриба ст-яси (1956 — 58), Ўзбекистон ФА Ботаника ин-ти (1960 — 63) ди-ректори, Тошкент вилояти педагогика ин-ти ректори (1971 — 83), шу ин-тда биол. кафедраси мудири (1983 — 86), Ўзбекистон ФА Микробиология ин-тида илмий консультант (1988 й. дан).

Илмий ишлари актиномицетларнинг ҳаёт фаолиятига, уларнинг Ўзбекистоннинг асосий тупроқларида экологик-географик тарқалиш қонуниятларини ва актиномицетларантагонистлар тарқалишининг амалий муҳим хусусиятларини аниқлашга ҳамда уларнинг ғўза касалликлари (вилт, гоммоз, илдиз чириши ва б.)нинг қўзғатувчилари билан ўзаро муносабатини ўрганишга бағишланган. Шуҳрат медали б-н мукофотланган (1995).