АСҚАРОВ Муҳаммадвали, Вали қори (1909 — Тошкент — 1949) — ўймакор уста, дурадгор. Ўймакорлик санъатини отаси Асқар ҳожи ва амакиси Сулаймон Хўжаевдан ўрганган. Асқаров бағдоди ўймакори эшиклар, курси ва б. бадиий буюмлар тайёрлаган, айниқса, паргари ўйма нақшни моҳирлик билан бажарган. Асқаров тайёрлаган (1940, С. Хўжаев б-н биргаликда) саккиз қиррали хонтахта Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади.