АСҚАРОВ Мирҳожи Асқарович (1931.30.4 — Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), кимё фанлари д-ри (1967), проф. (1968). Москва енгил саноат технологияси ин-тини битирган (1953). Ўзбекистон ФА Полимерлар кимёси ин-тида лаб. мудири (1959—67), шу ин-т директории (196264), Ўзбекистон ФА Кимё ин-тида полимерларни синтезлаш лаб. мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1967—72), шу ин-т директори (1972— 82). Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт инситутида бўлим мудири (1982). Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инситутида кафедра мудири (1983—88), Ўзбекистон ФА Полимерлар кимёси ва физикаси инситутида директор (1988—93), бўлим мудири (1993 й. дан). Асқаров синтетик полимерлар олиш ва уларни пластмассалар соҳасида қўллаш борасида тадқиқотлар ўтказган. Унинг раҳбарлигида ароматик диаминларни алифатик икки асосли кислоталар б-н поликонденсатлаб юкрри ҳароратга чидамли пластмассалар олинган. Асқаров 50 дан ортиқ янги мономерларнинг полимерланиш кинетикаси ва механизмини ўрганиш натижасида хоссалари барқарорлаштирилган карбонзан-жлрли пластмассаларни барпо этган.