АСФАЛЬТ-БЕТОН ЁТҚИЗИШ МАШИНАСИ

АСФАЛЬТ-БЕТОН ЁТҚИЗИШ МАШИНАСИ — асфальт-бетон, битум ва минерал аралашмасини бир текис ёйиб, заминга ётқизадиган курилма. Иш унумдорлиги бўйича ўта оғир (300 т/ соатдан ортиқ), оғир (150—300 т/соат), ўртача (75—150 т/соат) ва енгил (25 т/ соат гача) турларга, юриш қисмининг тури бўйича гусеницали, ғилдиракли ва аралаш хилларга бўлинади. Ўзи ағдарадиган автомашинадан курилма бункерига ташланган аралашма куракли таъминлаш шнекларига узатилади; шнек аралашмани зарур кенгликда ёяди. Шиббаловчи ғалтак аралашмани текислайди ва зичлайди. Ётқизилган қатламни текислаш плитаси пардозлайди. Аралашма плитага ёпишмаслиги учун у махсус курилма билан қиздирилади.