АСФАЛЬТ-БЕТОН АРАЛАШТИРГИЧ

АСФАЛЬТ-БЕТОН АРАЛАШТИРГИЧ — қум, чақиқ тош, минерал ку-кун ва битумдан асфальт-бетон ҳамда битум-минерал аралашмалар тайёрлайдиган қурилма. Қум ва чақиқ тошни қуритадиган ва зарур т-рагача қиздирадиган қуритиш барабани, қуритилган кум ва чақиқ тошни саралайдиган ҳамда битум билан қориштирадиган аралаштириш агрегатидан иборат. Минерал кукунни вертикал ва горизонтал схема бўйича ҳаракатлантирадиган, даврий ва узлуксиз аралаштирадиган хиллари бор. Қуритиш барабанида қуритилган ва қиздирилган кум ва чақиқ тошни ковшли элеватор ғалвирга узатади, минерал кукун алоҳида бўлмага тушади. Ўлчами тўғри келмайдиган (йирик) тошлар ғалвирдан нов бўйлаб чиқиб кетади. Минерал кукуннинг ҳар қайси гуруҳи тарозида тортилиб аралаштиргичга ташланади. Тайёр аралашма транспорт воситаларига солиниб қурилишга олиб кетилади.