АСФАЛЬТ-БЕТОН

АСФАЛЬТ-БЕТОН — чақиқ тош, кум, минерал кукунлар ва битум аралашма сидан иборат қурилиш материали. Аралаштиришдан олдин улар 100—160° т-рагача қиздирилади. 120° дан паст бўлмаган т-рада ётқизиладиган ва зичланадиган битумли қайноқ А.-б., 40—80° т-рада зичланадиган ва кам қовушоқ иссиқ А.-б., ҳаво т-расида (10° дан юқори т-рада) зичланадиган суюқ битумли совуқ А.-б. ; йирик, ўрта, майда доначали ва қумли А.-б. га бўлинади. Автомобиль йўлларига, саноат бинолари полларига, томларга тўшаш ва б. учун ишлатилади.