АСТРОНОМИК КООРДИНАТАЛАР — ихтиёрий ёриткичнинг осмон сферасидаги вазиятини аниқлаш учун қўлланиладиган системалар. Сфера сиртидаги ҳар қандай нуқтанинг вазияти асосий деб қабул қилинган бирор катта айланада (марказдан ўтувчи) ётувчи ёй ва унга нисбатан олинган перпендикуляр ёй билан тўла аниқланади. Асосий айлана текислигига марказдан ўтувчи перпендикуляр чизилса, у билан осмон сферасининг Шим. ярим шари кесишган нуқтани махсус нуқта сифатида қабул қилиб, бу нуқтадан ва ёритқичдан ёрдамчи катта айлана ўтказиш эквотори мумкин (сфера сиртида ҳар қандай 2 та нуқтадан фақат битта катта айлана ўтади). Ёрдамчи ва асосий айланалар кесишган нуқта билан ёритқич орасидаги ей айнан перпендикуляр ҳисобланади. Осмон сферасининг кайси айланаси асосий деб олинишига қараб Астрономик координаталар системалари 4 турга бўлинади: горизонтал, эклиптик, экваториал координаталарнинг 1-ва 2-системалари.
Каромат Миртожиева.