АСТРОНОМИК ГЕОДЕЗИЯ

АСТРОНОМИК ГЕОДЕЗИЯ — геодезиянинг маълум тармоқларини қуриш назариясини ҳамда усуллари ва Ернинг шакли, ўлчамлари ва гравитацион майдонини ўрганадиган бўлими. Астрономик геодезия Ер юзасида ва Ер яқинидаги фазода ўтказилган астрономик, геодезик ва гравиметрик ўлчашлар асосида геодезиянинг асосий илмий муаммоларини ҳал этади. Астрономик геодезияга назарий геодезия ва йўлдош геодезия бўлимлари киради.