АСТРОЛЯБИЯ

АСТРОЛЯБИЯ (лот. astrolibium) , устурлаб — жойнинг географик координаталарини, вақтни, объектнинг азимутини, юлдузларнинг чиқиш ва ботиш пайтларини, шунингдек амалий астрономиянинг бошқа масалаларини ҳал қилишда ишлатиладиган кўчма астрономик асбоб. А. қадим замонлардан (мил. ав. 2-а. дан) бери маълум. Турли даврларда тузилиши ва ташқи кўриниши турлича бўлган. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида кенг тapqалган. Астролябия даражаларга бўлинган доира, чизғич ва визирловчи диоптрдан ибо-рат. Ёритқич баландлигини аниқлаш пайтида Астролябия махсус ҳалқа ёрдамида осиб қўйилган17-а. да тайёрланган Астролябия ларнинг бири Тошкентдаги тарих музейида сақланмоқда. Астролябия горизон-тал бурчакларни ўлчашда кенг қўлланилган. Ҳозир қўлланиладиган Астролябия астрометрия муаммоларини ҳал қилишда кенг ишлатиладиган мураккаб асбоб. Шулардан бири Дантон Астролябияси дейилади. Унинг ёрдамида вақтни, географик кенглама ва узунламани аниқлаш. Ер қобиғининг ҳаракатини текшириш мумкин.