АСТРАХАНИТ (Астрахон ш. номидан) — минерал, натрий билан магнийнинг сувли сульфати. Қаттиқлиги 2—3. С. oғ. 2,3. Моноклин сингонияли. Кам учрайдиган кристаллари устунсимон ёки изотермик шаклда. Одатда зич масса ҳолида учрайди. Рангсиз ёки оқиш. Шишага ўхшаш ялтироқ. 45—60° т-рада тузли эритмаларда ҳосил бўлади. Кўпинча кўлларда учрайди, таъми шўр-тахир. Марказий Осиёда А. Қора-бўғозгўл қўлтиғи, Қувли, Денгизкўл ва Қораумбет кўллари ётқизиқларида кўп миқдорда топилган.