АСТЕРОТЕКА

АСТЕРОТЕКА (Asterotheca) — қирққулоқдошлар оиласига мансуб спорали ўсимликлар туркуми. Фақат қазилма ҳолда учрайди. Барглари мураккаб, йирик ва уч кар-ра патсимон. Спорали ва спорасиз япроқчаларининг тузилиши ўхшаш. Қазилма ҳолда Астеротеканинг спорали, спорасиз баргларининг излари ва спораси Ўрта Осиё (Нурота, Ҳисор тоғлари) ва б. ҳудудларда топилган. Астеротеканинг 15 га яқин тури маълум.