АСТЕРОИДЛАР

АСТЕРОИДЛАР (юн. aster — юлдуз ва eidos — кўриниш) — кичик сайёралар; Қуёш атрофида эллиптик орбиталар бўйлаб ҳаракатланувчи ва кўпчилиги Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида жойлашган кичик жисмлар. Тициус — Боде қонунита кўра, Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида Қуёшдан 2,8 а. б. узоқликда қандайдир сайёралар булиши кераклиги ҳақидаги фараз 18-а. охирларида айтилган эди. Биринчи астероид сайёрани юлдузлар жадвалини тузиш билан шуғулланаётган италиялик астроном Ж. Пиацци тасодифан 1801 й. 1 январь куни топди. Унга Церера деб ном берилди. К. Гаусс бу сайёрани уч марта кузатгандан кейин унинг орбитасини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқди. Ҳисоблашларга кўра, Церера Қуёшдан ўрта ҳисобда 2,8 а. б. (1 а. б. қ 149,6 млн. км) узоқда туриб, унинг атрофида айланар экан. Аммо 1802 й. 28 мартда немис астрономи Г. Ольберс топган янги сайёранинг ҳам Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,8 а. б. га тенглиги астрономларни ҳайратда қолдирди. Иккинчи кичик сайёрага Паллада деб ном берилди. Кейинги иккита Астероидлар — Юнона ва Веста 1804—07 й. ларда топилди. 1847 й. дан бошлаб ҳар йили бир нечтадан Астероидларлар топилиб турди. 1891 й. да М. Вольф А. ни очиш учун фотографик усулни қўллагач, кичик сайёраларни кузатиш ишлари анча жадаллашди. Бундан кейинги йиллари ҳатто 300—400 талаб, мас, 1931 й. да 400 тача номаълум кичик сайёра рўйхатга олинган. Ҳозир ҳам ҳар йили 100 тача янги сайёралар кашф этилмоқда. Янги очилган Астероидларга дастлаб вақтинчалик белги (топилган йили, ойи ва тартибини билдирувчи икки харф), кейинчалик, етарли даражада ўрганилгандан сўнг янги рақами ва ном берилади. Астероидларни кузатиш асосан фотографик усулда олиб борилади. Соат механизми билан жиҳозланган телескоп ёрдамида осмоннинг бирор қисми фотосурати олинса, унда юлдузлар юмалоқ шаклда, уларга нисбатан ҳаракатда бўлган Астероидлар ёки комета эса бирор чизиқ шаклида чиқади. Астероидлар ларнинг кўпчилиги жуда хира, шу сабабли, уларнинг бирортасини ҳам телескопсиз кўриб бўлмайди. Шу вақтга қадар барча Астероидларнинг 4—5 фоиздан камроғи топилган. Уларнинг кўпчилиги Ерга энг яқин келганда 12 — 14 юлдуз катталигида бўлади. Астероидларнинг кўринма ҳаракати, асосан, катта сайёралар ҳаракатига ухшаш; ғарбдан шарққа юриб, осмон сферасида сиртмоқсимон чизиқ чизади. 1997 й. гача 6200 дан ортик, Астероидлар орбитасининг элементлари ҳисобланган. Орбита элементларининг ўзаро боғланиши ва Астероидлар сони бўйича тақсимланишини текшириб, Астероидлар ҳалқаси топилди. Ҳозиргача топилган Астероидларнинг 97% Қуёшдан ўрта ҳисобда 2,2—3,6 а. б. узоқликда жойлашган. Астероидларнинг Қуёш атрофида айланиш даври 3—7 йил. Орбитасининг катта ярим ўқи бўйича Қуёшга энг яқин А. Икардир (№ 1566, а-1,08 а. б., Т-409 кун). Энг узоғи 1992 й. да кашф қилинган 1992 АД сайёра бўлиб, унинг перигелийси 8,6 а. б., афелийси 33,5 а. б. Қуёш атрофини 90 йилда айланиб чиқади. Текширишлар Астероидларнинг Марс ва Юпитер орбиталари оралигида концентрик ҳалқалар шаклида қуюқлашиб жойлашганини кўрсатди. Астероидлар зичлиги Ер зичлиги билан бир хил деб олинса, Астероидларнинг умумий массаси Ер массасига тенг бўлади. Энг катта астероида — Цереранинг массаси Ер массасига баробар. Кичик сайёраларнинг пайдо бўлиш масаласи астрономиянинг тўла ҳал қилинмаган соҳаларидан биридир. Баъзи фаразларга кўра, Астероидлар битта ёки бир нечта сайёранинг парчаланиши ёки сайёралар тўқнашганда майдаланишидан ҳосил бўлган. Бошқа фаразга кўра, майда жисмлар (метеорлар)дан йирик Астероидлар ҳозир ҳам пайдо бўлиб туради.

Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тида Астероидларни кузатиш ишлари 1900 й. дан бошлаб олиб борилмоқда. 2-жаҳон уруши даврида Китоб халқаро кенглик ст-ясида ишлаган Г. Н. Неуймин ўзи очган юздан ортиқ кичик сайёранинг би-рига «Ўзбекистония» деб ном берди. 1930 й. таклиф қилинган «Хира юлдузлар жадвали» муаммоси муносаба-ти билан тузилган халқаро дастурга му-вофиқ Астрономия ин-тида махсус танланган 20 та энг равшан Астероидлар ҳаракатлари 1980 й. га қадар текширилиб, осмонда инерциал координаталар сис-темасини тузиш муаммосига салмоқли ҳисса қўшилди. Бу 20-а. да астрометрия ва осмон механикаси соҳаларида олинган ғоят муҳим илмий натижа ҳисобланади.

Бундан ташқари ўзбек астрономлари кейинги 30—40 йил давомида Астероидларга оид барча халқаро дастурларда фаол қатнашиб келмоқдалар.

Марс ва Юпитер оралигида ҳозир Беруний, Улуғбек ва б. номлар билан аталувчи Астероидлар парвоз қилиб юрибди.