АСТАРА — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1945 й. дан). Каспий денгизи бўйида, Астара дарёси қуйилиш жойида (Эрон билан бўлган чегарада). Т. й. станцияси. Аҳолиси 15 минг киши атрофида (1999). Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. А. субтропик (чой, цитрус мевалар) ўсимликлар хўжалиги р-ни маркази. Балиқ овланади.