АССОШИЭЙТЕД ПРЕСС (Associated Ppess) — АҚШнинг энг йирик ахборот агентликларидан бири. Газ. нашрларининг кооператив бирлашмаси. АҚШ газ. ларини ва 100 дан зиёд мамлакатлар нашрларини ахборотлар билан таъминлаб туради. 1848 й. Нью-Йоркда ташкил этилган. Чет элларда 50 га яқин бўлими ва 3 мингдан ортиқ мухбирлари бор. Бир канча хорижий информация агентликлари билан шартномалар асосида алоқа қилади.