АССОЦИАЦИЯ

АССОЦИАЦИЯ (биол. да) — тузилиши ва турлар таркиби бир хил, турларининг ташқи муҳит ва бир-бири билан муносабатлари ўхшаш бўлган фитоценозлар мажмуи. А, — ўсимликлар таснифининг асосий бирлигидир. У муайян муҳит шароити — иқлим, тупроқ ва ҳайвонлар таркиби билан боғлиқ. Битта Ассоциацияга мансуб ўсимликларнинг ривожланиш муддатлари ва яшаш шароити ўхшаш бўлади. Ҳар бир Ассоциация бошқасидан ўсимликлар қопламининг муайян маҳсуддорлиги б-н фарқ қилади. Ташки муҳит шароити ва флора таркиби ўзгариши билан Ассоциация ҳам ўзгаради. Mac, Европанинг ҳоз. кенг баргли ўрмонлари учламчи даврдаги нина баргли ўрмонлар ўрнига пайдо бўлган. Ўз навбатида бу ўрмонлар ўрнида келажакда бошқа ўсимликлар Ассоциацияси вужудга келиши мумкин. Ҳар бир Ассоциация ўз ареалига эга. Рельеф, гидролик режим ва тупроқ шароитининг ўзгариши, антропоген омилларнинг бевосита (ерларнинг узлаштирилиши, гидротехник иншоотлар қурилиши) ёки билвосита (мол боқилиши) таъсирида Ассоциация тубдан ўзгариши мумкин. Турли Ассоциациянинг номи улар таркибида энг кўп учрайдиган битта ёки бир нечта ўсимлик орқали ифодаланади (мас, чўл шароитида қўнғирбош-шувоқ ёки саксовул А. си; тўқайларда қамиш-қиёқ, қизилмия – ажриқ ёки туранғил-терак Ассоциация си; тоғларда ёнғоқ-тоғолча, дўлана-олма ёки арча А. си). Ассоциацияни баҳолашда доминант ўсимликнинг хусусиятлари ҳисобга олинади. Ассоциация тушунчаси ўсимликлар крпламини харитага тушириш, улар учун мос бўлган ҳудудларни тўғри р-нлаштириш ва табиий ресурелардан оқилона фойдаланиш каби муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга.