АССОЦИАТИВ ПСИХОЛОГИЯ

АССОЦИАТИВ ПСИХОЛОГИЯ — психологиядаги йўналиш. Унинг вакиллари бутун маънавий ҳаётни, шу жумладан чуқур фикрлаш жараёнларини ва унинг оқибатида келиб чиқувчи эркин ҳаракатларни ассоциация ёрдамида тушунтириб беришга уринадилар. Бу йўналиш асосчилари — Гартли, Пристли, Юм ва Гербарт; 19-а. да Ж. С. Миллер, кейинрок, эса Циен, Эббингауз ва Г. Е. Мюллер уларнинг машҳур издошлари бўлган. Ассоциатив психологиядан билимларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишда фойдаланиш мумкин.