АСПАК

АСПАК (форс, асп — от ва ак — ча қўшимчаси) — мис идиш (чойдиш, офтоба, қумғон, кўза, тоғора каби)ларнинг қопқоғини ва дастасини идиш танасига бириктирадиган қисми. Идиш танасига махсус мис михлар билан кадалади. Аспакни рихтагар усталар биринждан қуйиб ясайдилар.