АСОСИЙ ТОН

АСОСИЙ ТОН — 1) асосий частоталар ҳосил қилган товуш тони; ҳар қандай товуш манбаи фақат асосий частотада тебраниб қолмасдан, айни вақтда унга каррали бўлган юқори частоталар (гармоникалар)да ҳам тебранади. Гармоникаларга тегишли товушлар обертонлар дейилади. 2) Мусиқада — табиий товушқаторнинг бошланғич (энг пастки) товуши; А. т. ўзидан ҳосил бўладиган обертонлар (товуш акс садолари) учун таянчлик вазифасини ўтайди.

3) Аккорднинг энг пастки товуши.

4) Мусиқий (тузуклар)нинг бош поғонаси. Яна қ. Тоника.