АСКЛЕПИЙ (юн. Asklepios) — юнон афсонасида табобат худоси, Аполлон ўғли. Асклепий қадимдан табиблар ва доридармон тайёрловчиларнинг ҳомийси ҳисобланган. Асклепий ибодатхоналари шифохона сифатида донг таратган. Асклепийга эътиқод мил. ав. 5 – а. дан бошлаб кучайиб, айниқса Эпидавр ш. да тарафдорлари кўп бўлган. Мил. ав. 3 – а. га келиб А. га эътиқод Римга ҳам ёйилган.