АСКАНИЯ-НОВА

АСКАНИЯ-НОВА — давлат дашт қўриқхонаси, Украинанинг Херсон вилоятидаги Чаплин туманида. Украина жан. да даштларнинг табиий ўсимлик қопламини сақлаш мақсадларида 1828 й. да хусусий қўриқхона тарзида ташкил этилган. Қўриқхонада иқлимлаштириш ҳайвонот боғи ва дендропарк (дарахт ва буталарнинг 120 дан ортиқ хили ўстирилади), Украина «Аскания-Нова» дашт р-нлари чорвачилик и. т. институти бор. Иқлимлаштириш ҳайвонот боғида турли мамлакатлардан келтирилган ёввойи ҳайвонларнинг ноёб коллекцияси тўпланган: антилопа, бизон, зубр, зебра, лама, буғулар учун табиий яшаш шароитлари яратилган. Ёввойи қушларнинг 270 дан ортиқ тури бор (нанду, оққушлар, фламинго, Африка туяқуши, турналар ва б.). Қўриқхонада Пржевальский отлари муваффақиятли кўпайтирилмоқда. Қўриқхонада турли йўналишларда илмий ишлар олиб борилади.