АСИНХРОН ГЕНЕРАТОР

АСИНХРОН ГЕНЕРАТОР — генератор режимида ишлайдиган асинхрон машина; механик энергияни электр энергиясига айлантириб беради. Асинхрон генератор ҳаракатлантирувчи двигатель ёрдамида магнит майдон йуналишида катта тезлик билан айлантирилади. Бу вақтда Асинхрон генератор роторнинг сирпаниши манфий бўлиб қолади, машина валида тормозловчи момент вужудга келади ва энергиясини тармоққа бериб, генератор сифатида ишлайди. Асинхрон генератордан кичик қувватли ёрдамчи электр ток манбаи ва тормозлаш қурилмаси сифатида фойдаланилади.