АСИМПТОТИК ИФОДА

АСИМПТОТИК ИФОДА — (fx) функция аппроксимациясининг бир тури. Ёйилмага қўшимча ҳадларни қўшиш ёрдамида аниқроқ Асимптотик ифода ҳосил қилиш мумкин. Натижада функциялар чекли ёки чексиз асимптотик қаторларга ёйилади. Агар функция ёйилмасидаги ҳар бир ҳад ўзидан олдинги ҳадга нисбатан чексиз кичик бўлса, у ҳолда функция асимптотик қаторга ёйилган дейилади. Кўпинча, берилган асимптотик қаторнинг чекли сондаги ҳадлари билан чегараланиш кифоя.