АСИММЕТРИК СИНТЕЗ

АСИММЕТРИК СИНТЕЗ — оптик жиҳатдан суcт ва дисимметрия (қўш симметрия) маркази бўлмаган бирик-малардан оптик фаол бирикмалар ҳосил қилиш усули. Асимметрик синтез бошқа оптик фаол бирикма ёки бирор дисимметрик омил таъсиридагина содир бўлади. Ҳоз. вақтда Асимметрик синтез оптик фаол моддалар олишнинг асосий усулидир.