АСИММЕТРИК МОЛЕКУЛА — симметрия текислиги ва марказига эга бўлмаган молекула. Молекуланинг асимметриклигига унинг таркибидаги асимметрик углерод атоми сабаб бўлиши мумкин. Бундай молекулада асимметрик углерод атоми бўлмаса ҳам, у бутунлай асимметриклиги учун оптик фаол ҳисобланади (қ. Оптик антиподлар, Асимметрик атом).