АСИММЕТРИК ATOM

АСИММЕТРИК ATOM — тўртта ҳар хил атомлар ёки гуруҳлар билан бириккан углерод атоми. Бошқа элементлар (мас, Si, N, Р, Ав)нинг атомлари ҳам асимметрик бўлиши мумкин. Асимметрик atomга бириккан атомлар ёки гуруҳлар бир текисликда ётмайди. Асимметрик atom ли бирикмалар оптик жиҳатдан фаол ҳисобланади (қ. Асимметрик молекула).