АСИДОЛ

АСИДОЛ — сувда эримайдиган, ўткир ҳидли тўқ жигарранг, мойсимон суюқлик. Нефтнинг ишқорий қолдиқларини сульфат кислота билан парчалаб олинади. Асидол мой асосидаги локлар и. ч. да эритувчи, эмульгатор, совун и. ч. да ўсимлик мойлари ўрнига, мато, газлама ва терини бўяшда инсектицид ва фунгицид модда сифатида кўлланилади.