АСБОПЎЛАТ ЛИСТЛАР

АСБОПЎЛАТ ЛИСТЛАР — иккита махсус асбестлатек қоғози орасига перфорацияланган (тешик-тешик) каркас қўйиб ҳосил қилинган маҳсулот. Листнинг ҳар икки томонига графит қопланган. Автотрактор двигателларининг деталларини йиғишда зичловчи қистирма сифатида ишлатилади. Асбопўлат листлар қалинлиги 1,75 мм гача қилиб ишлаб чиқарилади.