АСБЕСТ ҚОҒОЗ

АСБЕСТ ҚОҒОЗ — хризотил-асбест толасига органик боғловчи моддалар ва крахмал қўшиб тайёрланадиган материал. Мустаҳкамлаш учун таркибига пахта толаси қўшилади. Асбест қоғоз 0,2 — 1,5 мм калинликда рулон ҳолида ишлаб чиқарилади. Вазифасига кўра, иссиқликдан изоляцияловчи, электрдан изоляцияловчи, сувдан изоляцияловчи, диафрагмага ишлатиладиган, каландрга ишлатиладиган хилларга бўлинади.