АСАЛАРИ ГУЛЧАНГИ

АСАЛАРИ ГУЛЧАНГИ — асаларилар гуллардан йиғган ва мумкатакларга зичлаган, устидан асал қуйилган гул чанглари. Катакдаги гулчангнинг асал шимилган юқори қавати ҳавони ўтказмайди. Анаэроб шароитларда ферментлар, бактериялар, ачитқи замбуруғлар таъсирида катакда сут кислотаси миқдори ортиб боради ва гулчанглар аралашмаси асал иштирокида Асалари гулчанги гулчанги (перга) га айланади. Асалари гулчанги таркибида 13 — 60% оқсиллар, 25 — 70% қанд, ёғлар, минерал тузлар, витаминлар, ферментлар, гормонлар бор. А. г. асаларилар учун қимматли оқсилуглеводли озуқа ҳисобланади. Асаларилар, айниқса, баҳор пайтида оилани ўстириш даврида гулчангни кўп сарфлайдилар. Унинг баҳорда тақчиллиги асалари оилаларининг кўпайишини тўхтатиб қўяди. Бир йилда бир асалари оиласи 20 — 30 кг гулчанг истеъмол қилади. Асалари гулларидан олинган Асалари гулчанги тиббиётда юрак, ошқозон-ичак, буйрак, жигар ва кам-қонлик касалликларини даволашда ишлатилади.