АРҒУМОҚ

АРҒУМОҚ — зотли чопқир отларга Шарқ халқлари берган умумий ном. Бу ном билан аталувчи отлар кўпроқ араби от, ахалтака, ёвмут, қорабайир от зотларига мансуб. Халқ оғзаки ижодида Арғумоқлар бедов, тулпор ва дулдул номлари билан ҳам маълум.