АРҒУВОН

АРҒУВОН (Cercis) — бурчоқцошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми. Европа ва Осиёда С. siliquastrum тури тарқалган. Бу тур ёввойи ҳолда Ўрта денгиз атрофида ҳам учрайди. Ўрта Осиё, Крим ва Кавказда хушманзара ўсимлик сифатида экилади. Арғувоннинг ёввойи тури (С. griffi thii) Афғонистонда ҳамда Ўрта Осиёнинг Помир-Олой ва Ғарбий Тяньшан тоғларида учрайди. Ўзбекистонда Қурама ва Угам тоғларида ўсади. Ёғочи юмшоқ ва оқ бўлганлиги учун дурадгорликда бағдоди услубида ўйиладиган наққошликда кенг қўлланилади.