АРҚОН КЎПБУРЧАГИ — кучлар тизимининг таянч реакциялари ва тенг таъсир этувчи кучларини топиш, эгувчи моментлар эпюрапарини ясаш, аркасимон ва осма тизимларнинг энг мақбул қиёфалари (шакллари)ни аниқлаш ҳамда ясен жисмлар статистикасига доир бошқа масалаларни ечишнинг график усулида фойдаланиладиган кўпбурчак. Икки учи танғиб боғлангач ип (арқон) нинг бир неча нуқтасига қўйилган кучлар билан таранг тортилиши натижасида ҳосил бўлган кўпбурчак Арқон кўпбурчаги дир. Арқон кўпбурчаги куч кўпбурчаги (расмга қ.) билан бирга ясси кесимларнинг геометрик характеристикаларини аниқлашда, муҳандислик гидравликаси, иқтисодиётнинг баъзи масалаларини ечиш ва б. да ҳам қўлланилади.