АРШИЙ Хўжажаҳон Яъқуб (1706-1756, Қашқар) — уйғур шоири, давлат арбоби. Ойрот хонлиги (1635 – 1758) нинг Кашқардаги ноиби. Арший уйғур мумтоз шеъриятида лирик жанр ривожига ҳисса қўшган. Навоийга эргашган («Кўнгул» мусаммани), татаббулар битган. Асарларида инсонийлик, вафо, меҳр-муҳаббат, эзгулик ва дўстликни тараннум этган, ижтимоий тенгсизлик ва ҳуқуқсизликдан нолиган. Унинг «Хўжажаҳон Арший» номли девони мавжуд.