АРХОНТ

АРХОНТ (юн. archon — бошлиқ, ҳукмдор) — Юнонистондаги олий мансабдор шахслар. Ривоятларга кўра, архонтлик лавозими умрбод ҳисобланган, кейинроқ 10 йилга, мил. ав. 683 й. дан бошлаб эса бир йилга келтирилган. Архонт 9 кишидан иборат бўлган. Мил. ав. 6-а. даги Солон ислоҳотидан кейин архонтлик лавозимига олий даражадаги мулкдорлар сайланган. Клисфен ислоҳотидан сўнг (мил. ав. 5-а.) А. ўзининг сиёсий аҳамиятини йўқотган.